Махсус техникалар топширилди
Ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги махсус техникалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 декабрдаги “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 13 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 7 та асфальт ётқизадиган техника харид қилинди.

Натижада ички йўлларни таъмирлаш ишлари янада жадаллаштирилиб, янги қурилаётган йўлларда асфальт ётқизиш сифати ошади. Шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларининг техник имкониятлари кенгайтирилиб, йўлсозлик ишларида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлиги оширилади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири