Матонатли шахматчилар жаҳон чемпионатида қатнашмоқда
Шу кунларда Грециянинг Родос шаҳрида кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Тўққиз турдан иборат мусобақада 29 давлатнинг 82 нафар шахматчиси қаторида мамлакатимизнинг 4 нафар матонатли ва иродали шахматчилари ғолиблик учун дона сурмоқда.
18 октябрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Куралбай Жакашов, Икром Ғуломов, Моҳигул Мақсудова ва Садоқат Икромалиева ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг илк икки турида Куралбай Жакашов ютуққа эришган бўлса, Икром Ғуломов, Моҳигул Мақсудова ва Садоқат Икромалиева учрашувларда муроса йўлини танлашга муваффақ бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА