Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига

Юртимизда улуғ аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда илмий ва бадиий асарларини оммалаштириш йўлида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 27 декабрдаги «Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори айни мақсадларга ҳамоҳангдир. Бу борада ёшларимизни ўзига жалб этадиган усуллар орқали маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, мазмунан бойитилмоқда. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишлаб “Маърифатнинг буюк йўли“ мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Икки кун давом этадиган анжуманда республикамиздаги барча академик лицейларнинг тарих, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, тадқиқотчи изланувчан ўқувчи-ёшлари бевосита ва масофавий иштирок этмоқдалар. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, хорижлик меҳмонлар, жумладан, Туркия элчихонаси ва Эге университети доценти Илмаз Ўзкая ҳамда АҚШнинг Техас штатидан Русселл Халей Даниэлле хонимлар иштирок этмоқда.

[gallery-22900]

Анжуманнинг номи бежизга “Маърифатнинг буюк йўли“ деб аталмаган. Зеро Беҳбудий ҳазратлари аждодларимизни зулматдан нур сари етаклаган, миллий ўзлик ва уйғониш йўлида собит қадам юрган, ўз умрини маърифатга, миллатга бағишлаган улуғ сиймодир. Унинг меросини ўрганиш, тадқиқ этиш, ёш авлодга етказиш ва энг муҳими, ёшларни чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашдаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш барчамиз учун муҳимдир. 

– Туркистон жадидлари мероси, хусусан, уларнинг етакчиси ҳисобланган Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига мурожаат қилар эканмиз, замонавий давлат қуришдаги ғоялари, миллатни маърифатли қилиш йўлидаги мақсадлари йўлида ҳали кўп меҳнат қилишимиз лозим бўлади, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти бош илмий ходими, профессор Қаҳрамон Ражабов. – Беҳбудий, Фитрат, Мунаввар қори ва Файзулла Хўжаевга ўхшаган Туркистон тараққийпарварларининг фаолияти бугунги Янги Ўзбекистон ёшларига ўзига хос бир сабоқ бўлади. Уларнинг асарларини ўқир эканмиз, тарихий тажрибадан унумли фойдаланган ҳолда, ўтмишда йўл қўйилган тарихий хатоларни такрорламасдан Янги Ўзбекистонни барпо қиламиз.

Дарҳақиқат, бу шунчаки бир анжуман эмас, балки маънавиятга эҳтиром, маърифатга эътибор, аждодлар сиймосига эътироф ҳамда келажак авлод учун масъулият ва миллий қадриятларга садоқат тимсолидир.

– Маҳмудхўжа Беҳбудий фақат Ўзбекистонда эмас, балки турк дунёсида машҳур ва маълум шахсдир, – дейди Жаҳон тиллари университети академик лицейида дарс бераётган Туркиянинг Эге университети докторанти Малика Баҳорхоним. – У нафақат муаллим, балки етук драматург ҳамдир. Мен Ўзбекистонга келгач, Беҳбудий ва бошқа жадидлар ҳақида яқиндан ўргандим. Бу жараёнда Беҳбудийнинг мақолаларини танлаб олдиб, тўрт тилга таржима қилдик ва тўплам шаклига келтирдик. Беҳбудий таърифи билан айтганда, “Икки эмас, тўрт тил лозим“ деб номланган ушбу тўпламни нашр эттирамиз ва оммалаштирамиз.

Тадбир давомида иштирокчилар учун жадидларга бағишланган саҳна асарлари намойиш этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, адиб ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш мақсадида анжуманнинг амалий қисми академик лицей ўқувчилари билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейида ўтказилади.

Тадбирни қўйидаги ҳавола орқали батафсил кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4rm3QrikolI" title="Maʼrifatning buyuk yoʻlida Mahmudxoʻja Behbudiy" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатнинг буюк йўлида (+видео)