Манфаатдорлик туфайли ҳосилдорлик ошди
Пилла Фарғона вилоятининг бренди даражасига чиққан эди. Аммо вақтлар келиб, вилоятда уни етиштириш ҳажми кескин қисқариб кетди ва бунинг объектив ҳамда субъектив сабаблари бўлганди.
Сўнгги йилларда эса аввало пиллакор қадри эъзозланди. У вақтинчалик қуртхоналар билан таъминланди, иш ҳақи тайинланди, харид нархи оширилди. Илғорлар тақдирланди. Натижада 2026 йилда узоқ йиллардан сўнг илк бор умумий ҳосил 3 минг тонналик маррани босиб ўтди. Аниқроқ айтилса, вилоят пиллакорлари йилнинг биринчи мавсуми учун шартномавий режани ортиғи билан бажариб, қабул шохобчаларига қарийб 3 минг 238 тоннадан зиёд сифатли хомашё топширди.

Пиллачиликда бой тажриба тўплаган мутахассислар маҳаллий иқлимга мос серҳосил навли пилла қурти парваришлагани ютуқлар омили бўлди. Мавсум “бир хонадонга бир қути ипак қурти” тамойили асосида ташкил этилди.
Энг муҳими, пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бериб, юқори ҳосилдорликка эришилди.

Айниқса, Бешариқ, Ёзёвон ва Фарғона туманлари пилла топшириш режаларини биринчи бўлиб уддаладилар.
Фарғонада ҳали пилла топшириш давом этмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА