Бир ҳафта давомида республикамиз муҳим геосиёсий майдонга айланиб улгурди. Ифтихор билан айтишимиз мумкинки, бугун дунёнинг нигоҳи, Ўзбекистонга қаратилган.

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси шунчаки оддий анжуман эмас. Одатда бу йилига икки марта ўтказилиб, парламентаризм ва барқарор ривожланиш тажрибасига эга бўлган давлатларда ташкил этилади. Мамлакатимизнинг Парламентлараро Иттифоққа аъзолиги 2017 йилда, яъни Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга ўтган вақтда, изчил ислоҳотларни дадил бошлаган пайтда қайта тикланди. 

Ўтган қисқа давр ичида, жумладан, миллий парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида улкан тажриба тўпланди. Юртимизнинг қатор соҳаларда эришган ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида парламент институтини ривожлантиришни муҳим вазифа сифатида алоҳида белгиланди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини оширишга қаратилган йигирмадан зиёд қонун қабул қилинди.

Айниқса, 2023 йили умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги Конституцияда парламент ваколатлари кескин оширилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенат ваколатлари эса 14 тадан 18 тага етказилди. Суд, коррупцияга қарши кураш ва рақобат органларини шакллантириш бўйича Президентнинг қатор ваколатлари қонун чиқарувчи ҳокимиятга ўтказилди. Парламентнинг Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар устидан назорат механизмлари янада кучайтирилди. 

Натижада, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият ўртасида нуфузи ошиб бормоқда. Давлатимизга бўлган ишонч ва дўстона муносабат ривожланмоқда. Бу эса Парламентлараро Иттифоқнинг диққатини юртимизга қаратди. Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш Парламентлараро иттифоқнинг асосий вазифаларидан биридир. Мамлакатимиз бу анжуманга эшик очибгина қолмай, тинглайдиган муҳит, масъулиятли дипломатия ва кенг мулоқот фазасини таклиф қиладиган масканга айланди. 181 та парламент, 14 та кузатувчи давлат, 25 та халқаро ташкилот, жами 2 минг нафардан ортиқ делегат барчаси Ассамблея сессияларида глобал келажак ҳақида фикр алмашди.

Ассамблеянинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” деб номланиб, унинг доирасида бутун дунё парламентлари делегациялари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш борасида тажриба алмашди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликка эришиш, илм-фан ва технологияларни ривожлантириш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш каби ҳаётий муҳим мавзулар муҳокамада бўлди. 

Ҳар бир нутқ – келажак учун дастур, ҳар бир декларация – инсониятга мурожаат. Ассамблея доирасидаги 70 га яқин турли тадбир ва дебатлар ўзаро тажриба алмашиш ва дунё мамлакатлари манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сағиндиқ Турманов,

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси.

ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг халқаро доирада обрўйи ошиб бормоқда