21–28 июль кунлари Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидан 14 ёшли Малика Жумаева ҳам иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Ёш иқтидор эгаси шахматга қизиқишини болалигидан намоён этган. 2019 йилда, 8 ёшида, Блитс, Рапид ва Стандарт йўналишларида Ўзбекистон чемпиони бўлиб, илк катта муваффақиятга эришган. Шундан бери мамлакат чемпионатларида 10 марта ғолибликни қўлга киритди.

Малика 2022 йили Осиё чемпионатида Блитс йўналишида биринчи, 2023 йил БААда 3-ўринни, 2025 йил Тожикистонда ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида эса 2-ўринни эгаллади. Қирғизистонда олган кумуш медали эса унинг халқаро миқёсда эришган яна бир катта  муваффақияти ҳисобланади.

–   Қизимнинг бу натижаси  оиламиз аъзоларини  ғоятда хурсанд қилди. Ҳозирча кумуш ва бронза. Яқин келажакда албатта олтин медални ҳам қўлга киритади. Бунга ишончим комил,–   дейди Маликанинг отаси Барот Жумаев.

Ёш спортчиларнинг бундай ютуқлари мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар спортини, хусусан интеллектуал спорт турларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маликанинг яна бир муваффақияти