Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентда жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш; 

малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш;

малака сертификатини бериш бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш; 

малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;

давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;

малака сертификатни бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг паспортлари белгилаб берилган.

Мазкур қарорга мувофиқ, давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг ўрнатади.

Қарор талабларини бузган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жазоларга тортилади.

ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака сертификатини бериш учун давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди