Мактабларда янгича ташаббус: “Орзуим” лойиҳаси
Мазкур лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари иштирокида вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, нуфузли ташкилотлар ва ҳунармандчилик марказларига саёҳатлар уюштирилади.
Саёҳат давомида ўқувчилар тарихий обидалар, қадамжолар ва меъморий ёдгорликлар билан ҳам танишишади.
– Бухоро шаҳридаги 4-ИДУМ ўқувчилари “Орзуим” лойиҳасининг илк иштирокчилари бўлди, – дейди вилоят ҳокимининг таълим-тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева. – Саёҳатчилар “Buxoro cotton textile cluster” корхонаси фаолияти билан танишишди. Мутахассислар йўлбошчилигида жараёнларни бевосита кузатишди.
Таассуротларга бой бўлган завқли саёҳат “Лаби Ҳовуз” мажмуасида ташкил этилган маданий кеча билан якунланди.
Зариф Комилов, ЎзА