Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий Кенгашларда масъулларнинг ахборотини эшитиш бўйича “Кенгаш соати” жорий қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Сенатнинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ҳудудий бошқарувдаги ролини янада оширишга қаратилган қонунчилик таклифи кўриб чиқилди.

Мазкур таклифга кўра, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жорий этиш, унга бир вақтнинг ўзида Кенгаш котибияти мудири вазифасини бажариш ҳамда Кенгаш котибияти ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ваколатларини бериш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш Раёсати институтини жорий этиш ва унинг иш фаолияти тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича “Кенгаш соати” институтини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур қонунчилик таклифи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган.

М.Комилова, ЎзА