Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳар, Бўстонлиқ, Қибрай, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида фаолият юритаётган профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот, учрашув ўтказди.

Дастлаб хизмат вазифасини виждонан бажариб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатган, намунали инспекторлар алоҳида эътироф этилди. Уларнинг ота-оналарига ҳурмат кўрсатилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг профилактика инспекторлари томонидан мавжуд саволлар ҳамда муаммоли вазиятлар юзасидан таклиф ва уларнинг ечимлари ўрганилди. Вилоят ҳокими тартиб-интизом, аҳолининг осойишталигини маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши борасида сўз юритди. Шунингдек, жиноятчиликни эрта жиловлаш, профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш билан бирга натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. 

Айтиш мумкин, вилоятда 136 та қизил тоифадаги маҳаллага шаҳар-туман ҳокимлари, прокурорлари, Ички ишлар органлари ва солиқ идоралари раҳбарлари номма-ном бириктирилгани қайд этилди. Хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳудудларга камералар ўрнатиш, 577 та хавфсиз кўчалар ва мингдан ортиқ хавфсиз йўлаклар ташкил этилганига аҳамият қаратилди. 

Очиқ мулоқот тарзда ўтган учрашувда профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти ва иш самарадорлигини оширишга оид таклифлари тингланди. 

А.Мусаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда жиноятчилик камаяди