Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш: манзилли ўрганиш ва таҳлил (+видео)
Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Бахриддин Валиев раислигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур йиғилишда дастлаб жиноятчиликни олдини олиш борасида ўтган йилги тизимли ишлаш самараси юзасидан гапирилиб, жорий йилги режалар, амалга оширилиши лозим бўлган юмушлар ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси биринчи ўринбосари ва қатор вазирликлар мутасаддилари, Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти, олий ҳарбий таълим муассасалари ва олий таълим муасссаса ректорлари бевосита иштирок этди. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари қатнашган йиғилишда маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳар бир тузилмага аниқ вазифалар бириктирилганлиги ва Тошкент вилоятида бу борада бажарилган, бажарилиши лозим бўлган ишлар кўриб чиқилиши, жойларда ўрганишлар олиб борилиши айтилди.
Дастлабки манзил Нурафшон шаҳрида жойлашган CYBER университети бўлди. Ташриф давомида ишчи гуруҳ томонидан университетда олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари, талабаларнинг билим салоҳияти, яратилган шарт-шароитлар танишиб, талабалар билан ишлаш тартиби юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Бир сўз билан айтганда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш — бу нафақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг вазифаси, балки ҳар бир фуқаронинг огоҳлиги ва ҳамжиҳатлигига боғлиқ бўлган ижтимоий масъулиятдир.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/AoqMArDhQPU?si=NTtMz85w0E7NowGU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА