Бухоро шаҳар ННТ ва Дўстлик уйида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг вилоят бўлинмаси томонидан “Ҳудудлардаги ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар ечимига қаратилган давлат гранти танлови якунлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар қатнашди.
Президентимиз томонидан 2024 йил 26 августда қабул қилинган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди, давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
[gallery-24360]
Ҳудудларда сақланиб қолаётган муаммоларни фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ҳал этиш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Парламент комиссияси аъзолари ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йилда республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар ўрганилиб, ҳудудлар кесимида ушбу муаммолар ечимига қаратилган “Бухоро вилоятида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусида давлат гранти танлови эълон қилинган эди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларни қамраб олган грант танловига фуқаролик жамияти институтларидан ngo.gov.uz платформаси орқали Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловларга вилоятдаги фуқаролик жамияти институтларидан вилоят танловига 24 та, республика танловига 32 та лойиҳа тақдим этилган.
Тақдим этилган лойиҳалар Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Вилоятдаги 13 та фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳалари ғолиб деб топилди. Уларга жами, 1 миллиард 438 миллион сўм гарнт маблағлари ажратилди.
– “Саломатлик сари бир қадам” лойиҳаси доирасида 60 миллион сўм грант маблағини қўлга киритдим. Мазкур грант лойиҳа Шофиркон ва Ғиждувон туманлари маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини соғломлаштиришга кўмаклашилади, – дейди “Шижоатли аёл” ижтимоий ҳимоя ва экология маркази раҳбари Мамлакат Содиқова.
Тадбирда танлов ғолиблари билан шартномалар имзоланди ва сертификатлар топширилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Q5AUiGZmPTM" title="Buxoroda 13 ta loyiha g‘olib deb topildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.