Лиро-эпик асарларда аёллар образи эволюцияси
Нодира Жоҳонгировна ХОЛИҚОВА Филология фанлари номзоди Докторант Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти Университети Тошкент, Ўзбекистон nodira.79@inbox.ru
Аннотация
Ушбу мақолада нафақат ўзбек мумтоз адабиётида, балки туркий ва форсий адабиётдаги эстетик идеал қаҳрамонга айланган Ширин образининг генезиси ҳақида қисқача сўз юритилган. Ширин образига ҳамма давр шоирлари ҳам бирдек муносабатда бўлмаганлар. Мақолада Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий, Навоий каби шоирлар яратган Ширин образи ва унинг достондан достонга кўчиш асносида такомиллашиб боргани ҳақида кўплаб адабиётшуносларнинг фикр мулоҳазалари келтирилган. Шу ўринда Ширин сўзининг этимологияси, тарихий келиб чиқиши ва, ниҳоят, бу тимсол йилдан-йилга, асрдан-асрга, халқдан-халққа ўтгани сайин сайқаллашиб, поэтик такомилга эришгани, тарихий образ саналувчи Ширин соф ва покиза ишқ тимсолидан илоҳий мазҳар даражасига етишгани, Алишер Навоий яратган Ширин образи айни шундай камолот ва илоҳий ишқ тимсоли экани ҳақида сўз юритилган.
Таянч сўзлар: Хамса, Фирдавсий, Низомий, Дехлавий, Навоий, Ориф Ардабелий, Сура, Сира, шир, туркий, ишқ, садоқат, комиллик, илоҳий мазҳар.