Ламборжини Яқин Шарқда савдони тўхтатди
Италиянинг ҳашаматли спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси “Lamborghini” минтақавий можаро туфайли Яқин Шарққа маҳсулот етказиб бериш ва савдо-сотиқ амалиётини тўхтатди.
“Reuters” компания бош директори Стефан Винкельманнга таяниб ушбу хабарни тарқатган. Масъул ходим сўзларига кўра, вазият бозорни фалаж қилиб қўйган.
– Ишлаб чиқариш тўхтаган, – деди у. – Биз ҳозир автомобиль жўната олмаймиз. Автосалонлар ёпиқ, мижоз йўқ. Жамоамиз Форс кўрфазидаги савдо мавсумини йўқотиши хавфи мавжуд.
С.Раҳимов, ЎзА