Кучли фуқаролик жамияти сари
Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари, давлат ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича ўтказилган танловлар ғолибларига сертификатлар топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш” мавзусидаги давлат гранти учинчи танлови бўйича жами 16 та ННТдан ариза келиб тушди. Аризалар Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ишчи гуруҳи томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, энг маъқул деб топилган ташкилотларга грант ажратиладиган бўлди.
Тадбир сўнгида Хоразм вилояти минтақавий тадқиқотлар маркази томонидан бир йил давомида амалга оширилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси якунларига бағишланган тақдимот ҳам ташкил этилди.
[gallery-13936]
ЎзА фотомухбири
Беҳзодбек Саидов олган суратлар