Корхоналарга 157,1 миллиард сўм ҚҚС қайтариб берилди
Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят давлат солиқ бошқармасига 9 ой мобайнида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 2 минг 920 та корхонадан 415,1 миллиард сўмлик (шундан жорий йил давомида 532 та экспортёрдан 147,1 млрд.сўмлик) аризалар келиб тушган.
Шундан 627 та корхонанинг ҳисоб рақамига 157,1 миллиард сўм (шундан жорий йил давомида 227 таси 53,8 млрд. сўм экспортёр) маблағ қайтариб берилган.
ҚҚС солиқ тўловчиларига бевосита ёрдам бериб, уларнинг ҳисоботларини тўғирлашга кўмак берилиши натижасида қўшимча солиқ базаси яратилди. Солиқ тўловчилар томонидан бюджетга 160 миллиард сўм солиқ тўловлари тўлаб берилган.
Зариф Комилов, ЎзА