Коррупция – жамият танасини издан чиқарувчи иллат. Унга қарши кураш эса фақат ҳуқуқий эмас, маънавий, ахлоқий ва ижтимоий масала ҳамдир.

Бу мураккаб жараёнда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва фуқаролик жамиятининг фаол иштирокисиз муваффақиятга эришиш мушкул.  Ана шундай масъулиятли вазифага муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши муассислигидаги “Жиззах овози” газетаси ташаббуси билан “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида танлов эълон қилинган эди ва у юртдошларимиз орасида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамиятлари институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида амалга оширилган мазкур ташаббус коррупцияга қарши курашишда сўзнинг таъсир кучи қанчалик муҳим эканини яна бир бор намоён этди. Байрам руҳи ҳукмрон бўлган шу кунларда танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ушбу курашга ижодий ҳисса қўшганлар учун ҳақиқий байрамга айланди.

Тадбирда Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳар ҳокимликлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Нутқлар, самимий тилаклар ва эътирофлар билан безатилган маросимда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Нурали Раимов бу каби ташаббусларни жамиятда “коррупцияга тоқатсизлик муҳитини” шакллантирувчи муҳим қадам сифатида таъкидлади.

Танловга юборилган 40 дан зиёд материал орасидан энг саралари танлаб олинди. Самарқанддаги “Истеъдод” газетаси бош муҳаррири Сарвиноз Маманова 1-ўринни, “Жиззах ҳақиқати” газетаси ходими Муқаддас Сапарова 2-ўринни, Фарғонадаги “Қувонч” газетаси мухбири Жаҳонгир Холиқов эса 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг оригинал мақола” ва “Бадиий услубда ёритилган энг яхши материал” каби номинациялар бўйича ғолиблар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

“Жиззах овози” газетаси бош муҳаррири Муқим Исмоиловнинг таъкидлашича, барча мақолалар тажрибали журналистлар ва таҳририят томонидан диққат билан ўрганилиб, сараланганлари газета саҳифаларида чоп этилди. Қолганлари эса келгуси сонларда босилиши режалаштирилган. Бу нафақат матбуот учун, балки жамият онгида коррупцияга қарши кайфиятни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Эътиборли жиҳати шундаки, танлов нафақат Жиззах, балки Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсидаги ижодкорларни ҳам ўз атрофига жамлади. Бу эса коррупцияга қарши кураш нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари, балки қалами ўткир ижодкорлар зиммасига ҳам катта масъулият юклаётганини кўрсатади.

Маросим сўнгида иштирокчилар бундай танловлар жамиятда коррупцияга қарши иммунитетни кучайтиришда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидладилар. Чунки ҳар бир сўз – уқубатли иллатга қарши курашда найзадек таъсир қилувчи кучдир.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашда сўзнинг қудрати