Коронавирусга биргаликда курашамиз!
Қорақалпоғистон Республикасида COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт, ички ишлар ходимлари қаторида ёшлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт, ички ишлар ходимлари қаторида ёшлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари томонидан «Коронавирусга биргаликда курашамиз!» шиори остида хайрия ишлари олиб бориляпти.
Бугунги оғир ва синовли кунларда кўнгилли ёшлар аҳолига яқиндан ёрдам беришни олдига мақсад қилиб қўйган. Улар деҳқон бозорлари ва марказий кўчалар атрофида одамларга бепул тиббий ниқоб, кам таъминланган оилаларга эса озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатмоқда. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ва талабаларга янги бадиий адабиётлар етказиб бермоқда.

