Нукус шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 9 апрель – Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Жўқорғи Кенгес депутатлари, вазирлик, идора ва корхоналар, ўқув юртлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанали байрам тадбири Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, Конституция кўп миллатли халқнинг ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамловчи, уларни улуғ бунёдкорлик ишларига бошловчи асосий ҳужжатдир. Қолаверса, иқтисодиётнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб, аҳолининг ижтимоий турмуш шароити яхшиланиб бораётгани Конституцияга асос қилиб олинган, чуқур ва пухта ўйланган эзгу мақсадлар самарасидир.

[gallery-22731]

Президентимиз томонидан жорий йилнинг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани Оролбўйи минтақаси учун ҳам жуда муҳимдир.

Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форумда Президентимиз кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор Орол фожиасига қаратгани ва қатор ташаббусларни илгари сургани, шунингдек, Нукус шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро “Орол маданият саммити”да Орол денгизининг экологик муаммоси бўйича халқимизнинг тақдири ва мамлакатимизнинг келажаги билан боғлиқ ўта муҳим вазифалар белгилаб олингани юртимиз ҳаётидаги тарихий воқеалар қаторига киришини таъкидлаш лозим.

Президентимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда қатор халқаро тадбирлар ўтказилаётгани халқимизнинг бой маданиятини, туризм салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига танитишда, хорижий инвесторларни минтақамизга жалб этиб, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришда муҳим бўлган кўплаб завод ва корхоналарни ишга туширишда, маҳсулотларни чет элларга экспорт қилишда ва янги иш ўринларини яратишда муҳим ўрин эгалламоқда.

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган тарихий фармон ва қарорларга мувофиқ Қорақалпоғистонда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш бўйича илгари бўлмаган кўплаб янги имкониятларнинг яратилаётгани, Лойиҳаларни амалга ошириш маркази, Ташқи грантлар билан ишлаш бўлими ва Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекциясининг очилгани, шунингдек, саноатни ривожлантириш мақсадида қўшимча имтиёзли кредитларни ажратиш назарда тутилгани, қолаверса, 2026 йилнинг якунига қадар узунлиги 196 километрлик “Мискин – Нукус” темир йўлини тўлиқ электрлаштириш йўналишидаги ишларнинг бошлангани, Нукус шаҳрида қиймати 78 миллион долларлик “Замонавий меҳмонхона ва Конгресс-холл комплексини қуриш” лойиҳаси амалга оширилаётгани халқимизни улуғ бунёдкорлик ишларига руҳлантирмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар шаҳар ва туманларимизда давлат дастурлари доирасида жами 436 та объектда қарийб 1 триллион 500 миллиард сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилади. Жумладан, 96 та оғир маҳалладаги томорқалар оқар сув билан таъминланади. Ички йўллар ва электр таъминоти тармоқларида 319,4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 11 триллион сўмлик 464 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, улар бўйича 447 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди. 
Тадбир санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури билан янада файзли бўлди. 

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – миллатнинг бош ҳужжати