Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган тадбирда бош қомусимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, унинг умуминсоний, умумбашарий қадриятлар ва халқаро андозаларни ўзида мужассам этганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Навоий юридик техникуми ўқитувчиси М.Собиров конституциянинг қабул қилиниши тарихи, ҳозирги кундаги бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, бугунги кунда ҳаётимизда юз бераётган ўзгариш ҳамда янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

– Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳалари ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди Навоий юридик техникуми ўқитувчиси М.Собиров. – Бугунги тадбирда мазкур ҳужжатда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, юртдошларимизнинг онги ва қалбида конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида сўз юритилди, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Таъкидлаш ўринлики, янгиланган конституциямизга миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда хусусий мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилган бўлиб, бунда давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланган. 

Шу билан бирга, мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда конституциянинг ўрни ва роли беқиёс.

Учрашувда иштирокчилар конституция мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

А.Бўриев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови