1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида кон-металлургия соҳаси устозлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда “Навоий кон-металлургия кон комбинати” АЖ фахрийлари, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети профессор ўқитувчилари иштирок этди.

Дастлаб, комбинат Бош директори — Бошқаруви раиси Қ.Санақулов табрик сўзини йўллаб, юритимиз таълим тизими, хусусан олий таълимдаги ўзгаришлар ҳақида НДКТУ мисолида гапириб ўтди. Шундан сўнг университет ректори Б.Мардонов касб байрами эгаларини қизғин муборакбод этди.  

Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойиларга “Кончилик шуҳрати” ва “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  

- 1980 йилдан буён олий таълим тизимида фаолият юритиб келаман, - дейди физика-математика фанлари номзоди И.Урунов.  - Байрам муносабати билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бундан мамнунман, албатта. Барча устозларни байрам билан қутлайман!  

[gallery-13820]

Тадбирда “Фарҳод” маданият саройининг санъаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда университет талабаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.  

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кон-металлургия соҳасидаги устозларга эҳтиром кўрсатилди