Колумбияда нефть қувури портлатилди
Колумбияда номаълум шахслар томонидан Путумайо департаментининг Орито шаҳридаги Трансандин нефть қувури портлатилди.
Колумбияда номаълум шахслар томонидан Путумайо департаментининг Орито шаҳридаги Трансандин нефть қувури портлатилди. Бу ҳақида қувурнинг оператор компанияси саналган Ecopetrolга иқтибос келтирган ҳолда Корреспондент.нет хабар бермоқда.
Нефть қувурига ҳужум 5 октябрь куни тушдан кейин амалга оширилган. Ушбу қисмдаги портлаш туфайли ёқилғи Гуамуес дарёсига тўкилган. Компания департамент маъмуриятига сув омборининг ифлосланиши тўғрисида маълумот юборган.
Ҳужум пайтида нефт қувури линияси фаолият олиб бормаган, чунки, ифлосланишни олдини олиш учун чеклаш клапанлари дарҳол ёпилган. Ecopetrol шунингдек фавқулодда вазият режасини фаоллаштирди ва портлаш оқибатларини ортиқча талофатларсиз бартараф этишга киришган.
Компаниядан маълум қилишларича, 2019 йилнинг ўзида қувур линияси 19 маротаба ҳужумга учраган. Ёқилғи у орқали Путумаё ва Нариньо департаментларидан Тинч океани қирғоқларидаги Тумако порт шаҳрига етказиб берилади.