Когон туманида 4 та йирик чорвачилик мажмуаси ташкил этилди
Бухоро вилоятида Республика давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг амалий ёрдами билан чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Бухоро вилоятида Республика давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг амалий ёрдами билан чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2020 йил 16 апрелдаги вилоят ҳокимининг “Бухоро вилоятида 2020 йилда коронавирус пандемияси шароитида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш юзасидан давлат дастури тасдиқланган.
– Дастурга мувофиқ ҳар бир хўжалик субъектида алоҳида эътибор ва амалий ёрдам кўрсатилди, – дейди “Чорванасл” маркази раҳбари Носир Раҳматов. – Натижада жорий йилнинг ўзида жами 32 та, шундан 25 та йирик замонавий қорамолчилик комплекслари ташкил этиш ишлари якунига етказилмоқда.
Когон туманининг ўзида, жорий йилда 4 та йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шундан 2 та минг бошга ва 2 та 350-400 бошга мўлжалланган бўрдоқи йўналишидаги қорамолларни боқиш ва асрашга ихтисослашган замонавий комплекслар ташкил этилди.
Тумандаги “Экономи Траде лине” МЧЖ томонидан, умумий қиймати 25 миллиард сўмлик жами 1000 бош гўшт йўналишидаги қорамолларга мўлжалланган замонавий чорвачилик комплекси қурилди. Уларда жами 600 бош четдан келтирилган наслли қорамоллар парваришлаш йўлга қўйилди. Натижада 15 та янги иш ўрни яратилди.

