Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш марказида “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган ҳафталикда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурудаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази, олий ўқув юртлари Ахборот-ресурс марказлари, Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика болалар кутубхонаси, Маданият вазирлигига қарашли Республика кўзи ожизлар кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими фундаментал кутубхонаси ва бошқа кутубхоналар фондидаги энг сара адабиётларнинг кўргазмалари, “Қорақалпоғистон”, “Билим”, “Авангард” нашриётлари ва китоб дўконларининг ярмаркалари ташкил этилди. 

[gallery-6704]

– Ҳафталик доирасида янги китоблар тақдимоти, китоб кўргазмалари, кўрик-танловлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази директори Инжигул Шарапова. – Жумладан, “Янги уйғониш даври – китоб ва кутубхонадан бошланади” шиори остида янги китоблар тақдимоти, маҳалладаги уюшмаган ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал уйини, “Ёшлар бизнинг келажагимиз – янги ғоя, янги имкониятлар”, “Китоб буюк кучдир” мавзуларида давра суҳбати, маҳалладаги “Энг яхши китобхон маслаҳатчи” кўрик-танлови ва қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.   

Довуд Абибуллаев,  
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгуси