Келажак учун битилган мактуб (+видео)
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга парвози давомида набираси Шавкатбекка йўллаган мактуби нафақат меҳрибон бобонинг севимли набирасига ёзган оддий ва самимий дил сўзлари, балки Ватан тақдири, ёш авлод тарбияси, миллий ўзлик ва ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган дилномага айланди.
Бу мактубда ҳар бир ота-она, бобо ва бувининг фарзандлари ҳамда набираларига айтмоқчи бўлган энг эзгу тилаклари жамланган. Шу боис, у бутун халқимиз, айниқса, ёш авлод учун муҳим маънавий сабоқ ва ҳаётий йўлланма бўлиб хизмат қилади. Мактубнинг ўзига хослиги шундаки, унда давлатимиз раҳбарининг шахсий ҳаётий тажрибаси, халқ олдидаги масъулияти ва миллат келажагига оид ўгитлари ўз аксини топган.
Ўзбек шоири, ёзувчиси, таржимони ва жамоат арбоби Муҳаммад Исмоил мактуб ҳақидаги фикрлари билан бўлишар экан, бу мактуб нафақат бир набирага, балки бутун Ўзбекистон фарзандларига йўлланган самимий мурожаатдир, деб таъкидлади.
Муҳайё Турдалиева, Ойбек Давронов, Искандар Исматов, ЎзА