ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманида тадбиркорлар ташаббускорлигида ишлаб чиқариш корхоналари сони тез суръатда ошиб бормоқда.
Тумандаги “Намуна” кичик саноат зонасида “TERRY JAR TEXTILE” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган, қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида Туркия технологияси асосида пайпоқ ишлаб чиқаришга киришилди. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 250 нафар киши иш билан таъминланади.
[gallery-26263]
“YANGIYUL JUICE FACTORY” МЧЖ томонидан умумий қиймати 15 миллион доллар бўлган мевани қайта ишлаш ва болалар озуқаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу ерда 200 тадан ортиқ доимий иш ўрни яратилади. Худди, шунингдек, “FIRDAVS OZOD DIYORI” МЧЖ томонидан полиэтилен труба ишлаб чиқариш, “Namuna broyler” корхонаси эса йилига 4,5 минг тонна парранда гўшти етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов “Намуна” кичик саноат зонасида бўлиб, олиб келинган янги технологиялар ва келгусидаги режалар билан танишди. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалиётга татбиқ этилаётган ҳар бир лойиҳанинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА