Жиззах вилоятининг Фориш туманида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ҳамда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги мавжуд 25 та маҳалла фуқаролар йиғинида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги юқорида номи зикр этилган  фармони ҳамда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида жорий йилнинг ўтган даври давомида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Туманнинг “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғинида 1127 та хонадон мавжуд бўлиб, улардаги 1237 та оилада 4319 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада бир нечта кўп қаватли уйлар мавжуд.Ана шу уйларнинг биттаси ижтимоий уй бўлиб, бу кўп қаватли уйда эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож ва ногиронлиги бўлган оилалар яшаб келмоқда.Шу уйда яшовчи 20 га яқин имконияти чекланган фуқаро иш билан таъминланган.  

Жиззах шаҳридаги “Моно электрик” МЧЖ ўзларининг транспорт воситасида электр розеткалар қисмларини шу ерга олиб келиб, 20 нафарга яқин ҳаракат имконияти чекланган, эҳтиёжманд, миграциядан қайтган фуқароларга тарқатиб чиқади. Улар бу қисмларни бутлаб бўлгач, МЧЖ мутасаддилари, маҳсулот сифатини текшириб олади ва пулини шу ернинг ўзида ҳар донасига 100 сўмдан нақд санаб беради.

Масалан, ногиронлиги бўлган Соҳибжон Сафаров бир ҳафтада ўртача 5 мингтагача электррозетка қисмларини йиғиб беради. Бу бир ҳафтада 500 минг сўм, 1 ойда 2 миллион сўм даромад қилади, деганидир.  

Миграциядан қайтиб келган Шерхон Қўшоқов эса, бир ҳафтада 850-880 тагача электррозетка қисмларини йиғаётган экан. Бу  бир ойда 3,5 – 4 миллион сўм дегани. Энг муҳими, энди у олис ўлкаларда эмас, оиласи, фарзандлари ёнида кўнгли тўқ, яшаб меҳнат қилиб, оиласига тузуккина даромад келтирмоқда.  

“Қизилқум” МФЙ туманнинг олис ҳудудлардан бири. Жорий йилнинг бошида ушбу маҳаллада 186 та камбағал оила бўлган бўлса, уларнинг бандлигини таъминлаш, жумладан, асрлар давомида дашту биёбон бўлиб ётган ерларни ўзлаштириб, артезиан қудуқ қазилди ва сув чиқарилиб, банд бўлмаган, ижтимоий дафтарларда турувчи ёшларга ва оилаларга бўлиб берилди. Бу жойларда асосан полиз экинлари экиб етиштирилди. Ана шу ерларда ҳалол меҳнат қилган фуқаролар ўртача 35 – 40 миллион сўмгача даромад қилди.  

Йилнинг ўтган 10 ойи давомида ўзини ўзи банд қилиш орқали маҳалланинг 206 нафар фуқароси бугун оила бюджетига мўмайгина даромад келтирмоқда. Бундан ташқари, 120 нафар маҳалла фуқаросининг бандлиги таъминланиб, улар бугунги кунда ҳам даромадли иш билан машғул. 2024 йил якунига келиб, маҳаллада камбағаллик даражасидаги оилалар сони 80 та атрофида қолибди.  

Шу маҳалладаги кечагина ўзи “Аёллар дафтари”, турмуш ўртоғи “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган Худойбердиевлар оиласи бугун маҳалланинг олди бойларидан. Азиза Худойбердиева 3 йил муқаддам “Агробанк”дан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, кўчатчиликка ихтисослаштирилган иссиқхона яратган эди. Бугун у камбағалликдан иш берувчига  айланди.  

Азиза жорий йилнинг август ойида банкдан 100 миллион сўм кредит олиб, яна қўшимча иссиқхона барпо этди. Фарғона водийсидан “қора шаҳзода” зотли жайдари жўжалар сотиб олиб, товуқхонасида 50 тадан ортиқ товуқ боқмоқда. Товуқлари тухум қўя бошлабди. Шунингдек, уларнинг 20 бошдан  ортиқ қўй-эчкиси, бир бош соғин сигири ҳам бор экан.

Яна ривожлантириш тараққиёт банки кредити ҳисобига – дорихона, “Гўзаллик салони” ва гул кўчатлари етиштиришни кўпайтириб, иссиқхонасини кенгайтириш  ишларини олиб бормоқда.  

Бундан ташқари, 2 гектар ер олиб, у ерда полиз экинлари етиштириб сотишибди. Оилавий тадбиркорликда “Сайхунобод” тажрибасини қўллашга ҳаракат қилаётган Худойбердиевларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, жорий мавсумда 200 миллион сўм атрофида даромад қилишни режалаштиришган.

2 – 3 йил муқаддам ижтимоий дафтарлар рўйхатида қайд этилган Раъно Камолова  ҳам бугун маҳалладаги йирик иш берувчи тадбиркорлардан бирига айланган. Бугунга келиб Раънохоннинг 2 бош қорамоли, 30 дан ортиқ товуғи, чоғроқ бўлсада иссиқхонаси бор. Ўзи бошқараётган тикув цехида тайёрланаётган маҳсулотларни ички бозорга сотиб, яхшигина даромад қилмоқда.  

[gallery-20393]

Раъно Камолова банк кредит маблағлари эвазига тикув машиналари сотиб олиб, ушбу тикув цехини ташкил қилибди. Бугун у ҳар 3 ойда 5 – 10  нафаргача шогирд тайёрлаб, маҳалладаги хотин-қизларга тикувчи-бичувчиликдан сабоқ бераяпти, шогирдлар тайёрлаяпти.

Ушбу 3 ойлик курсни тамомлаган маҳалла хотин-қизлари бичиш-тикиш билан ўзининг бандлигини таъминлаб, оила бюджетига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганидан “Қизилқум”лик ота-оналар ҳам хурсанд.

Фориш тумани “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 – 6 йил муқаддам қишлоқ аёлларининг асосий қисми иш йўқлигидан уззукун уйда бекор ўтирган бўлса, бугун ушбу маҳаллада бекорчи хотин-қизни топиш амримаҳол.  

– Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тўғрисидаги қарори биз “Оқтом”лик аёллар учун айни муддао бўлди, – дейди якка тартибдаги тадбиркор Саодат Шаббаева. – 5 – 10 йиллар аввал уйда бекорчиликдан зерикиб умрим ўтарди. Турмуш ўртоғим тикув машина олиб бергач, Жиззах шаҳрига бориб, бичиш-тикишнинг барча сир-асрорларни ўрганиб, сертификат олиб қайтдим. “Маҳалла еттилиги”, айниқса, ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаолининг кўмагида аввал субсидия олиб, кейин банкдан имтиёзли кредит олдим, тикув машиналари сонини кўпайтирдим. Шогирдлар етиштириб, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) бўлиб олдим. Миллий либослар тикиб, ҳозирча ички бозорга сотаяпмиз. Бугун 10 нафар маҳалламиз хотин-қизлари қўл остимда ишлайди. Ўқув курсимиз ҳам давом этаяпти. Унда мактаб ўқувчи- қизларига бичиш-тикишдан сабоқ бераяпман.

–Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида туманимизда кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Фориш туман Маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғи Шавкат Исломов. – Туманда бу борада 7 йўналиш бўйича вазифалар белгилаб берилган бўлиб, йил бошида туманимизда 2365 та камбағал оила рўйхати шакллантирилган эди. Бу туман аҳолисининг 17 фоизини ташкил этади. Ана шу оилаларнинг ҳар бири вилоят ва туман секторлари ҳамда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарларига бириктириб берилди. Улар “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида “маҳалла еттилиги” билан баҳамжиҳатликда аниқ тузиб чиқилган чора-тадбирлар асосида иш олиб бормоқда.Камбағаллик даражаси туманимизда шу бугунга келиб 10 фоизга тушган бўлса, жорий йил охиригача бу кўрсатгич 7 – 7,5 фоизга қисқартирилади.  

Туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган штабда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида кунлик мониторинг юргазиб борилади. Камбағаллик даражасидаги, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, миграциядан қайтган, банд бўлмаган аҳоли иш билан таъминланиши электрон шаклда ҳисоб-китоб қилиб борилади.  

Туман ҳокими Икром Матиев ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йилги  фармони ва “Камбағалликдан –фаровонлик сари” дастурининг ижроси бўйича кунлик ҳисобот эшитилиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланади ва ижроси таъминлаб борилмоқда.  

Аҳолининг қизиқишидан келиб чиқиб, жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларга субсидия асосида меҳнат қуроллари, жумладан, тикув машиналари, автомобилларни ювиш ускуналари, микро тўлқинли печлар, скутер ва бошқа техник жиҳозлар олиб берилиб, 60 дан ортиқ фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиши таъминланди. Тадбиркорлик  билан шуғулланиш истагини билдирган фуқаролар эса субсидия ва имтиёзли банк кредитлари билан ҳеч қандай тўсиқларсиз таъминланиб, қўшимча иш ўринлари яратилиши учун имкониятлар яратиб берилди.

Бундан ташқари, вақтинча ишсиз аҳолига чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, касаначилик ҳамда ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларида имтиёзли кредитлар ажратиб берилиб, ўзини ўзи банд қилиши таъминланмоқда.

Туманда маҳаллалар бўйича жорий йил учун 8304 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган эди, шу бугунги кунга келиб, 8300 дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди.  

Бу йил эрта баҳорда 800 гектар ерда токзор барпо этилди. 1- 2 йилда ҳосилга киргач, ушбу токзор банд бўлмаган ёшларга, эҳтиёжманд, кам таъминланган, камбағал оилаларга бўлиб берилади. Президентимизнинг жорий йил 5 апрелдаги қарорига асосан 100 гектар ер ўзлаштирилиб, артезиандан сув чиқарилиб, ёшларга бўлиб берилганди. Ана шу ерда меҳнат қилган оилаларнинг ҳар бири ўртача 25 – 35 миллион сўмдан даромад олди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wpoSekUXTog" title="“Kambagʻallikdan – farovonlik sari” dasturi amalga oshirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда (+видео)