Журналистика университетида заковатли талабалар беллашди
Шавкат Мирзиёевнинг "«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингандан сўнг кўплаб илм даргоҳларида «Заковат» беллашувлари ўтказилиши одат тусига кирмоқда.
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар факультети доирасида «Заковат» ўйинлари ташкил этилди. Ушбу мусобақада 3 йўналишнинг 1,2 ва 3-курс талабаларидан ташкил топган 10 та гуруҳ қатнашди. Уч босқичда бўлиб ўтган беллашувда умумий ҳисобда 1-ўринни 3-курс талабаларидан иборат Халқаро журналистика йўналиши, 2-ўринни 1-курс рус гуруҳ талабаларидан иборат Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши, 3-ўринни эса 2-курс талабаларидан иборат Телерадио журналистикаси йўналиши талабалари эгалладилар.
Ўйин факультет ходимлари томонидан кўтаринки руҳда ташкил этилди ва бундай тадбирлар ҳафтанинг ҳар шанба куни ташкил этиш тўғрисида талабалар билан келишиб олинди.
Ғолиб жамоаларга китоблар ва пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари, “ Энг фаол билимдон», «Энг билимли билимдон», «Энг яхши гуруҳ сардори» номинациялари бўйича ҳам бир нечта иштирокчилар диплом ва китоблар билан тақдирланди.
Гулоро Юсупова ЎзЖОКУ талабаси