ЖССТ маймун чечаги бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 22 ноябрь куни фавқулодда қўмита йиғилишини ўтказади. Тадбирда ташкилот раҳбари Тедрос Aдҳаном Гебрейесус маймун чечаги билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот беради.
Aввалроқ ЖССТ Aфрикада ушбу хасталик авж олиши муносабати билан халқаро аҳамиятга молик жамоат саломатлиги эпидемиологик фавқулодда ҳолатини эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, қитъадаги Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказлари 13 август куни халқаро ҳамжамиятни 2 миллион дозага яқин вакцина тўплашда ёрдам беришга чақирди.

Маймун похи камдан-кам учрайдиган вирус бўлиб, иммунитети заиф одамлар учун хавфли ҳисобаланади. Касаллик юқумли иситма, интоксикация, кенгайган лимфа тугуни ва тошманинг кейинги тарқалиши билан бирга кечади. Дастлаб пуфакчага айланадиган доғ, очилгандан кейин яра кўринишида пайдо бўлади. Даводан кейин қобиқ, сўнгри чандиқ изи қолади. Енгил ҳолатда касаллик, одатда, 14-21 кун давом этади ўз-ўзидан ўтиб кетади.