Жо Байденнинг ижтимоий эътироф рейтинги пасаймоқда
АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакат аҳолиси ўртасидаги ижтимоий эътироф рейтинги пастлашда давом этмоқда.
Аҳоли ноябрдаги оралиқ сайловларда республикачиларнинг устун келишини маъқул кўрмоқда, деб ёзади “The Washington Post”.
Шу тариқа, Байденнинг ҳозирги пайтда давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини 37 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда 55 фоиз америкаликлар унинг президент сифатидаги ишидан қониқиш ҳосил қилмаётганини билдирган.
Шу билан бирга, аҳолининг тенг ярми 2022 йилнинг кузида АҚШ Конгресси республикачилар қўлига ўтишини истайди, демократларга эса 40 фоиз овоз берилган.
Тадқиқот 20-24 февраль кунлари тасодифий телефон қўнғироғи орқали ўтказилган бўлиб, унда 1011 нафар иштирокчи қатнашган.