Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.

“Мурувват” интернат уйи умумий қуввати 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 300 нафар васийликка олинган аёллар истиқомат қилади. Уларга  215 нафар ходим ижтимоий хизмат қилиб келмоқда.  

Вилоят раҳбари ўрганиш жараёнида интернат уйида васийликка олинган аёллар учун яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишиб чиқди.  

Мазкур мурувват уйида 200 ўринга мўлжалланган фаоллар зали, учрашув хонаси, беморлар қабулхонаси, маданият ва маърифат хонаси, гўзаллик салони, меҳнат-терапия, арт-терапия, релах, мусиқа, жисмоний тарбия хоналари, кутубхона, спорт зали, сунъий қопламали стадион, каштачилик, амалий безаклар, рангли қоғозлар билан ишлаш, тикувчилик-бичувчилик хоналари мавжуд.  

Шунингдек, бу ерда истиқомат қилувчи васийликка олинган аёллар учун фитобар,  массаж, физотерапия, УТТ, ЭКГ, стоматология, гинекология хизматлари кўрсатилмоқда.  

Булардан ташқари, дорихона, кирхона, ҳар бир бўлимда муолажа хонаси ва ошхоналар ҳам фаолият юритиб келмоқда.  

Шу билан бирга, Улуғбек Мустафоев муассаса қозонхонаси ва барча иситиш тизимлари билан танишиб, васийликка олинган аёлларнинг ётоқхоналаридаги хона ҳароратини ҳам кўздан кечирди.

Вилоят раҳбарига Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамроҳлик қилди.

   А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков(сурат),

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоятининг янги раҳбари “Мурувват” уйига борди