Зафаробод туманининг “Бўстон” ва “Узун” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 40 та икки қаватли уй-жойнинг фасад қисмлари базалт қопламаси билан замонавий тарзда таъмирланмоқда.
Шу билан бирга, муҳандислик коммуникациялари янгиланиб, уйлар атрофларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, шунингдек, куз-қиш мавсумини муаммосиз ўтказишга қаратилган.
***
Жиззах шаҳрида “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг 2-босқичи олдидан навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда спорт мактаблари, федерациялар ва тегишли ташкилотлар иштирокида мусобақа ташкилотчилиги, ҳакамлар таркиби ва иштирокчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Жиззах вилояти спорт бошқармаси раҳбари мусобақа ҳар бир босқичда юқори савияда ташкил этилиши шартлигини таъкидлади.
***
Ғаллаорол туманида “Оби Сангзор” МЧЖ томонидан “Истироҳат боғи” қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида замонавий дам олиш маскани, болалар майдончалари, спорт ҳудудлари ва яшил масканлар ташкил этилади.
Бу эса аҳолининг, хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.
***
Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод ва Зомин туманларида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи бўғинлари ходимлари томонидан мактаб ва боғчаларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Унда ўқувчи ва тарбияланувчиларга ёнғин, зилзила ва ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
***
Фориш туманидаги “Боғдон” ва “Ўзбекистон” МФЙларида ички йўлларни таъмирлаш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ушбу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 665-сонли қарори асосида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари орқали аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш кўзда тутилган.
[gallery-24651]
А.Қаюмов, ЎзА мухбири