Бухоро вилояти Когон туманида содир этилган оғир жиноят вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра,  жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 02:30 ларда Когон тумани  «Тутикунда» МФЙ «Туткунда» қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж Бухоро тумани «Работипоён» МФЙ «Урганжиён» қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро И.А билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолади. Натижада фуқаро Ж.Ж фуқаро А.И ни бош ва юз соҳаларига қўли билан қасддан уриб, баданига оғир шикаст етказади. 

Жабрланувчи фуқаро А.И олган тан жароҳатлари натижасида РШТЁИМ Бухоро филиали жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этади. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Ж.Ж га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи қамоққа олинган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев томонидан, туман сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари, туман фаоллари, «Тутикунда» маҳалласи мутасаддилари, ушбу маҳалланинг профилактика инспектори, маҳалла ҳудудидаги қишлоқ ва кўча вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди.

Жиноятни муҳокама қилиш жараёнида маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширган профилактик тадбирлари ҳамда уларнинг натижалари юзасидан ҳисоботи тингланди. Масъуллар жиноят сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шароитлар юзасидан тушунтиришлар берди. Мутасаддилар ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

 Вилоятнинг барча ҳудудлари ва меҳнат жамоаларида ушбу жиноят ҳамда унинг оқибатларини таъсирчан муҳокама қилиш топширилди. Шунингдек, келгусида бу каби оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, қўни-қўшни, таниш билиш, эр-хотин, ака-ука ва қариндош-уруғлар ўртасидаги муаммоли масалаларни ўрганиш, уларни бартараф қилиш борасида идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш топширилди. Жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган тоифа шахслар, оилалар билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар сифатини оширишга, ҳудудларда «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, «Хавфсиз ҳовли» тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят иши жамоатчилик муҳокамасида