Конституцияда “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойил қатъий белгиланган. Чунки “ижтимоий давлат” негизида “Инсон қадрини улуғлаш” ғояси ётади ва бу ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатлаш, сифатли таълим ва тиббий хизмат, болалар, хотин-қизлар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муҳтожлар бандлиги, уй-жой билан таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитларини кафолатлаш деганидир.

“Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосида мамлакатимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада шароитларни яхшилаш ва хизматларни кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2024 йил 1 октябрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун "Ижтимоий карта" жорий этилди. Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдам ўтказилиши режалаштирилган.   

“Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Бу тартиб дастлаб Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида, кейинги йилдан бошқа ҳудудларда жорий этилади. Натижада 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдам ва 200 га яқин имтиёз ягона электрон тизимга умумлаштирилади. Қоғоз шаклидаги ҳужжатлар бекор қилиниб, вақт ва маблағ тежалади. Соҳа тўлиқ рақамлаштирилиши орқали ҳар бир оиланинг эҳтиёжлари ва имкониятларини акс эттирадиган “ижтимоий-рақамли паспорти” жорий этилади.   

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бошқармаси бош мутахассиси Фаррух Сулаймонов ушбу карта орқали фойдаланиладиган имтиёзлар хусусида гапириб берди.   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uKCqDoOZfhI" title="“Ijtimoiy karta” tizimi qanday imtiyozlar taqdim etadi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ижтимоий карта” тизими қандай имтиёзлар тақдим этади? (+видео)