Президент таълим муассасалари тизимидаги ижод мактаби ўқитувчилари учун Республика амалий семинари бўлиб ўтди.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ижод мактаблари учун она тили ва адабиёт фанларидан такомиллаштирилган фан дастурлари ва улар асосида ишлаб чиқилган адабиёт дарсликлари нашр этилиб, ижод мактабларига етказилди.

Президентимизнинг 2021 йил 9 июлдаги “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди.  

Жорий йилнинг 7-8-ноябрь кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида янги дарсликлардан дарс жараёнларида самарали фойдаланишни ташкил этиш учун республика ижод мактаблари тизимида фаолият юритаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларига дарслик муаллифлари иштирокида амалий-семинар ўтказилди. Семинарда ижод мактабларида она тили ва адабиёт фанини ўқитиш методикаси, агентлик томонидан чоп этилган янги дарсликлар таҳлил қилинди. Дарсга инновацион ёндашув масалалари муҳокама этилди.

Семинарни Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаев очиб берди.

[gallery-9482]

– Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари учун она тили ва адабиёт фанларидан дунё тажрибаси ва маҳаллий тажрибадан келиб чиқиб таълим дастурлари ишлаб чиқилган, –деди Агентликнинг ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими мутахассиси Д.Норбоева. – Ижод мактаблари бошқа давлатларда йўқ. Янги дарсликлар нашр этилишидан асосий мақсад ижод мактабидаги ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини янада ўстиришдир.

Дарсликлар муаллифлари билан ўтказилган учрашув ўқитувчилар учун жуда самарали бўлди. Муаллифлар янги дарсликлар  ва уларни ўқитиш услублари,  дарсликдан самарали фойдаланиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Семинар давомида Ҳалима Худойбердиева мактаби ўқитувчиси Ш.Қаршиева, Абдулла Орипов мактаби ўқитувчиси Д.Шодмонова, Абдулла Қодирий мактаби ўқитувчиси И.Жуманиязова, Муҳаммад Юсуф мактаби ўқитувчиси А.Сатторов,

Ал-Хоразмий мактаби ўқитувчиси Сабоҳат Раимовалар томонидан маҳорат дарслари ўтилди.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари учун ташкил этилган Республика амалий семинари ижод мактабларида она тили ва адабиёт фанини ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.

Ш. Суяров,

Ш. Ортиқбоев,(суратлар) ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод мактаблари учун янги дарсликлар