Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки ҳудудларни инновацион ривожлантириш таълим тизимини, жумладан, фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини яхшилашга бевосита боғлиқ.

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларига ҳамда халқаро стандартларнинг талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассаса (ОТМ)лари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш, ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш, талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш, ОТМларнинг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар,  талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш  каби соҳадаги устувор  вазифалар кўрсатиб ўтилган эди.

Мазкур вазифалар нафақат таълимнинг ривожланиши, балки тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берадиган фан-таълим, ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Жумладан, ҳар бир олий таълим, илмий тадқиқот муассасаларида илмий тадқиқот ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг аниқ механизмлари яратилиши, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга қўллаш самарадорлигини оширади.

Гулистон давлат университети(ГулДУ)да илмий-тадқиқот марказлари фаолиятидан даромад топиш, кафедраларни тармоқ корхоналари билан боғлаш, бириктириш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишларига шароит яратиб бериш, тармоқ корхоналари билан тузилган 10 йиллик ҳамкорлик шартномаларида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич ижросини таъминлаш, хўжалик шартномалари, стартап лойиҳалари сонини кескин ошириш чоралари кўрилмоқда.

Университет ёш олимларининг илмий янгиликларини амалиётга жорий қилиш ва тижоратлаштириш мақсадида “Жавдар унидан парҳезбоп нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилувчи “Srop Protеction Dеvicе” қурилмаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” ҳамда “Ёш дизайнерлар илмий-инновацион маркази” фаолиятини ташкил этиш орқали “Spin-off” компанияларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Илмий лойиҳалар кўлами ва сифатини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан жами 12 миллиард 500 миллион сўмлик ГулДУ учун мақсадли лойиҳалар танлови эълон қилинди. Ушбу лойиҳалар доирасида Сирдарё вилоятининг доривор ўсимликлари атласи ва рақамли электрон платформасини яратиш, бошланғич синф ўқувчилари учун “Тарбия” фанини ўқитиш орқали миллий қадриятларни ўргатишга қаратилган электрон платформа ва мультимедия мажмуасини яратиш дастурлари киритилган. 

Шунингдек, маҳаллий буғдой донидан юқори озуқавий қийматга эга бўлган оқсил(лизин, метионин ва витаминлари)га бой бўлган ун ишлаб чиқаришнинг ресурс-тежамкор ҳамда жавдар унидан аминокислоталарга ва витаминларга бой парҳезбоп нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш дастури ўрин олган. 

Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини авжлантирувчи ва замбуруғли касалликларига самарали таъсир этувчи персоналлаштирилган янги авлод препаратларини яратиш, киви (Actinidia Dеliciosa) ўсимлигини “in vitro” шароитида кўпайтириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш, Сирдарё вилояти шароитида зафарон етиштириш технологиясини яратиш ҳам мазкур лойиҳага киритилган. Яна қовун маҳсулотларини чиқиндисиз қайта ишлашнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқиш, математик моделлаштириш, самарадор янги конструкция ва оптимал параметрларни ишлаб чиқиш асосида универсал саноат ишлаб чиқариш сепараторининг саноат намунасини яратишга айнан ушбу лойиҳа орқали эришилиши кутилаётганини таъкидлаш ўринли.Профессор-ўқитувчиларнинг чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва докторантурада таҳсил олишлари учун катта имкониятлар яратиб берилди. 

Буларнинг барчаси билим бериш сифатини яхшилаш ва  кадрлар салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги беш йил давомида профессор-ўқитувчиларимиз жамоаси томонидан амалга оширилган ўқув, ўқув-услубий, илмий ва илмий тадқиқот ишлари, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни таққослайдиган бўлсак, бир қатор ўзгариш ва ютуқларга эришганимизни кузатиш мумкин. Жумладан, университет магистратурасида 2017 йилда 3 та мутахассислик бўйича 10 нафар магистр илмий тадқиқот иши билан шуғулланган бўлса, бу кўрсатгич 2022 йилда 18 та мутахассислик бўйича 397 нафар магистрни ташкил этди. 

Университетда 2021 йилда 4 та ўқув аудиторияси “Е-Minbar” билан жиҳозланган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 38 тага етди. 8 дона илмий лойиҳалар бажарилиши йўлга қўйилди. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолалари 922 тага, жумладан, 346 та илмий журналларда шундан 196 та халқаро журналларда, 582 та анжуман тўпламларида, шу жумладан, 106 та халқаро анжуманларда профессор-ўқитувчиларнинг мақолалари чоп этилди. Шунингдек, 17 та дарслик, 82 та ўқув қўлланма, 120 та монография чоп этилди ва 29 та патент олинди. Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро ва республика миқёсидаги илмий журналларда мақолалари сони ва сифати кескин ошди. 

Президентимизнинг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ва  “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” ги, 2022 йил 1 августдаги “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорлари мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди. 

Жумладан, ОТМларга бир қатор енгилликлар яратиб бериш билан бирга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам катта қулайлик олиб келиши, олийгоҳлар раҳбарияти томонидан таълимни оптималлаштириш орқали сифат даражасини ошириш, ўқитувчи ва талабалардан ўқув юкламасини камайтириш орқали фанларни яхши ўзлаштиришга йўл очиб берди.

Бунга кўра, олий таълим муассасаси ўзи ва  тузилмасидаги таълим муассасалари учун дарсликлар ҳамда бошқа ўқув,  илмий адабиётларни яратади ва нашр этади. Таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилашни жорий этади. Ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида фаолиятининг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган таркибий тузилмалар, тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш ишларини амалга оширади. ОТМлар учун белгиланган нормативлардан қатъи назар, муассасанинг тузилмасини тасдиқлаш ва штат бирликлари сонини белгилаш, меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш, педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротацияга оид тартибни белгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Булардан ташқари, ОТМларга хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни ташкил этиш каби соҳаларда ҳам мустақиллик берилди.

Қарорда белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш мақсадида ташкил этилган Кузатув кенгашининг олиб борган фаолияти натижасида қисқа вақт ичида улкан ютуқларга эришилди. Университет фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштиришга оид 10 та муҳим ҳужжат ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Улардан энг асосийси ГулДУнинг узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастури ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони ижроси доирасида илмий-техник буюртма ва грантларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришда мавжуд муаммоларга янгича ечим топиш, тажрибали амалиётчиларни ўқув жараёнига фаол жалб қилиш, таълимда ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва амалий мисоллардан кенг фойдаланиш каби йўналишларда олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш вазифалари белгилаб берилган.

Ушбу вазифаларни бажариш ҳамда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини янги босқичга кўтариш мақсадида университетда таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепцияси босқичма-босқич жорий этилади. Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига университет таркибида технопарк, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларни ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш бўйича фаолият олиб борилишини таъминлайди. 

Шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига стартап лойиҳалари асосида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги маҳсулотлар ва техника-технологияларни яратиш орқали университет ҳузурида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи “Ёш олимлар академияси” ни ташкил этиш, академик тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантириш, мавжуд илмий мактабларни сақлаб қолиш ва янгиларини яратиш, уларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, бунда иқтидорли ёшларнинг илм-фанга кенг жалб этилишини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Булардан ташқари, илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли институтлари ҳамда нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан университетнинг фаол ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бунда менторлик моделидан кенг фойдаланиш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, ГулДУ ҳузуридаги академик лицейлар ва техникумларга жалб қилиш, университетга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш, уларнинг фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш, илмий фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш, “устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларга бириктириш, бу борадаги маълумотлар электрон базасини яратиш ва яна бошқа кўплаб улкан режаларни амалга оширишни ўз олдимизга вазифа қилиб белгилаб олдик. 

Албатта, соҳага қаратилаётган бундай эътибор давлатимизнинг олий таълим соҳасида янги босқични бошлаб берди. Демак, биз илм ва таълим соҳаси вакиллари бундай ғамхўрликка бор билим ва тажрибаларимизни ишга солган ҳолда муносиб  жавоб беришимиз лозим. Вақт ўтиши билан бундай изчил ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беради.

Муҳсин ХОДЖИЕВ,

Гулистон давлат университети ректори,

техника фанлари доктори, профессор

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Изчил ислоҳотлар ижобий натижасини беради