Тайинлов

Халқ депутатлари Андижон вилояти Избоскан тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала – Избоскан тумани ҳокимини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими лавозимига Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович номзоди бир овоздан маъқулланиб, у туман ҳокими вазифасига тайинланди.

Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти мудири,  Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган. 

Аброрбек Аҳмадалиев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи  лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.  

Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Избоскан туманига ҳоким тайинланди