Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида янги авлод дарсликлари муҳокама қилинди
Агентлик илмий-методик кенгашининг навбатдаги йиғилишида нуфузли олий таълим муассасалари олимлари, амалиётчи педагоглар ҳамда дарслик муаллифлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар учун тайёрланган 8-синф алгебра ва геометрия дарсликлари, Cambridge University Press ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 9-синф физика ва биология дарслик мажмуалари ҳамда 7-синф кимё фани ўқитувчиси китобининг ўзбек тилига маҳаллийлаштирилган нашрлари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва Фармацевтика техника университети ҳамкорлигида интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Дарслик муаллифлари ўз тақдимотларини намойиш этди. Экспертлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Олий таълим муассасалари ҳамда Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар мутахассисларининг ижобий хулосалари асосида мазкур дарсликларни нашрга тавсия этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Н.Усмонова, ЎзА