Италиянинг шимоли-ғарбидаги Пемонт вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли кўплаб дарёлар тошиб, минтақани сув босди.
Маҳаллий матбуоти хабарига кўра, дарёлар ташвишланарли даражада оқяпти, 100 га яқин шаҳарчада аҳоли тошқиндан огоҳлантирилган. Мамлакатдаги энг йирик дарё – По Турин яқинидаги баъзи ҳудудларда тошқин чизиғини кесиб ўтган. По ирмоғи – Сессия ҳам шундай хавф остида. Яқин атрофдаги Боргосезия шаҳрида 150 киши уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Бошқа бир ирмоқ – Дора Балтеа Страмбино ва Каравинода қирғоқни емириб юборди. Экинзор ва йўлларни сув босди. Тошқин ва кўчки туфайли Турин-Аоста А5 автомагистралининг айрим қисмлари ва бир неча қишлоқ йўли ёпилган.
ANSA ахборот агентлиги ахборотида маҳаллий ҳукумат раҳбари Альберто Чирио минтақадаги ноқулай об-ҳаво шароити яна 3-4 соат давом этиши мумкинлигини айтган. Ҳозирча қурбонлар тўғрисида маълумот йўқ.
Мамлакат шимолидаги Альп тоғи билан ўралган яна бир минтақа Валле-д'Аоста, Монб Бландаги туннел қор билан қопланган, юк машиналари ҳаракати учун ёпиқ. Милан, Пьяченца ва Рим каби шаҳарларда кучли шамол туфайли дарахтлар қулаган. Милан ва Туринда одамлар хиёбонларда сайр қилишдан тийилишга чақирилган.
Ёмғирли об-ҳаво туфайли тошқин кузатилган Эмилия-Романья минтақасида қизил белгили огоҳлантириш эълон қилинди.