Италияда 1 миллион евро ютуқ чиққан лотерея чиптаси ахлат орасидан топилди
Италиянинг Апулия минтақасида яшовчи бир аёл терминалдан келган “алмаштириб бўлмайди” мазмунидаги хабар туфайли 1 миллион евро ютуқ чиққан лотерея чиптасини кўчага ташлаб юборди. Аслида машина шунчаки бундай катта ютуқни оддий дўкондан олиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Хатосини англаган аёл зудлик билан чиқиндини бошқариш хизматига мурожаат қилди. Бу вақтга келиб, чипта аллақачон ахлат ташувчи машинада эди. Шунга қарамай, ишчилар тегишли транспорт воситасини аниқлаб, чиптани 24 соатдан кўп вақт давомида қидириб, чиқинди титкилашди.
Омадли қоғоз охир-оқибат бутун топилди. Чиқиндини бошқариш компанияси директори сўзларига кўра, ғолиб хабарни эшитиб, қувончдан йиғлаб юборган. Шунингдек, жувон қидирув харажатини қоплашга рози бўлган.
С.Раҳимов, ЎзА