Истанбулда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси
24-27 ноябрь кунлари Итанбул шаҳрида Ҳалол маҳсулотлар VIII жаҳон кўргазмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг “Ҳалол экспо” номли IX кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берган.
Тадбирлар Ислом савдосини ривожлантириш маркази ҳамда Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Анжуманда 40 мамлакатдан 500 га яқин компания иштирок этиши кутиляпти.
Туркия ушбу тадбирлар самараси ўлароқ, келгуси 5 йил ичида ҳалол бозордаги улушини 40 миллиард доллардан оширишни режалаштирмоқда.
ЎзА