Исроил элчиси билан учрашув
2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашув бўлиб ўтди.
2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар беради.Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Элчига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслари тўғрисида тушунтириш берилди.