ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Сен истеъдодлисан” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят шаҳар ва туманларидан иқтидорли ўқувчилар санъат, ижод йўналишида ўз истеъдодини намойиш этди.
Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг инклюзив таълим синфларида ва уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар фаол иштирок этди.
“Мен ҳам шу Ватаннинг бир бўлагиман” шиори остида ташкил этилган танлов имконияти чекланган болаларнинг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқариш, уларни руҳлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда маданият ва санъат соҳасида ўз ўрнини топишига имкон яратиш мақсадига қаратилган.
[gallery-26168]
Иштирокчилар эстрада-вокал (анъанавий ижрочилик) ҳамда тасвирий санъат йўналишларида ўз ижод намуналарини тақдим этди. Якунда ғолиблар аниқланиб, улар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тасвирий санъат йўналиши бўйича Шеробод туманидан Муштарий Турғунбоева биринчиликни қўлга киритган бўлса, эстрада-вокал йўналиши бўйича Денов туманидан Муҳаммадали Мусулмонов ғолиб бўлди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА