Муносабат

“Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи жамиятимизда янги сиёсий маданият, халқпарварлик тамойили ва иқтисодий тараққиётнинг амалий йўлларини яна бир бор ойдинлаштириб берди. Бу нутқ шунчаки расмий баёнот эмас, балки халқ дардини ўзига дард деб билган юрт раҳбарининг юрагидаги сўзлари эди.

Камбағаллик — фақат иқтисодий кўрсаткич эмас, балки ижтимоий муаммо. Унинг бартараф этилиши эса юрт тинчлиги, жамият барқарорлиги ва келажак авлодга яратиладиган муносиб ҳаётнинг асоси ҳисобланади. Президентимиз бу муаммони халқаро майдонда кўтариб чиқиб, унинг ечими фақат марказлашган маблағ эмас, балки маҳалладан бошланадиган, инсондан бошланадиган, ҳаётга тўғридан-тўғри таъсир қилувчи ислоҳотларда эканини алоҳида таъкидлади.

Бу галги нутқнинг энг катта фарқи — амалий ёндашувда, халқ ичига тушган механизмларда, натижалар билан гапирилишида бўлди. Масалан, ўтган уч йилда 7,5 миллион фуқаронинг камбағалликдан чиққани статистика эмас, балки ҳаётнинг ўзгарганини кўрсатувчи фактдир. Бу шунчаки ҳисоботлар эмас, халқимиз бугунги турмушида, фарзандларининг эртанги кунида кўринаётган ижобий ўзгаришлардир.

Президентимиз нутқида таъкидланганидек, “ҳар бир инсон қадрли”, “ҳар бир оила муҳим” деган тушунча энди қонун-қоидаларда эмас, амалдаги давлат сиёсатининг ўзагида турибди. Ҳар бир маҳаллага индивидуал ёндашув, аниқ маълумотлар асосида иш юритиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби механизмлар орқали муаммоларнинг манбасини аниқлаш бугунги ислоҳотларнинг таг-замирида чуқур фикр ва ҳақиқий халқпарварлик ётади.

Бугунги Янги Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат нафақат иқтисодий кўрсаткичларга, балки инсон қадрига, унинг орзу-умидлари, изланиши ва интилишларига қараб шаклланмоқда. Давлатимиз раҳбари ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, замонавий билимларни бериш, олий таълимда имкониятлар эшигини очиш борасида аниқ чора-тадбирларни белгилар экан, бу фақат ёшларни эмас, балки бутун оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсати эканини халқаро жамоатчилик эътироф этаяпти, керак бўлса, ундан андоза олаяпти.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, уни рақамлаштириш ва самарадорликни оширишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳақиқий эҳтиёжмандларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш камбағалликни қисқартиришдаги асосий вазифалардан биридир. Бу жараёнда тўғри ахборот ва аниқ статистика жуда муҳим бўлиб, у ёрдамни “қолидан” эмас, балки “қўлдан ушлаб туриш” тамойили асосида тақдим этиш имконини беради.

Шу маънода, ижтимоий ёрдамлар тизимини рақамлаштириш орқали нафақат шаффофлик таъминланмоқда, балки ёрдам манзилли ва самарали тақсимланиши учун муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу эса халқ фаровонлигини ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлашда энг муҳим устуворлик касб этмоқда. Ушбу ёндашув жамиятимизда ҳақиқий эҳтиёжмандларга аниқ ёрдам кўрсатишга, сохта талаб ва талон-торож ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини янада самарали бошқаришга оид Президент вазифалари ижтимоий фаровонликка эришишда янги босқич ҳисобланади. Бунда давлат органлари ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги, хусусий секторнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Биз барчамиз ушбу сиёсатни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этишимиз керак, чунки ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг фаровон келажаги йўлидаги муҳим қадамдир.

Биз — депутатлар, бу борадаги вазифаларни юртимизнинг истиқболини белгилаб берадиган сиёсий дастур сифатида қабул қиламиз. Зеро, уларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш, халқ билан мулоқотда бўлиш, муаммони ўз жойида ҳал қилишда ташаббускор бўлиш бугунги кунда ҳар бир сайланган вакилнинг бурчи ва масъулиятидир.

Янги Ўзбекистон сиёсатида белгилаб берилган ҳар бир вазифалар шунчаки юқори минбарларда қолиб кетмайди. Улар ҳаракатга айланмоқда, қарорга айланмоқда, натижага айланмоқда. Бу натижалар халқимиз ҳаётида, маҳаллаларда, иш жойларида, мактаб ва боғчаларда, бозор ва ҳовлиларда намоён бўлмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Камбағалликдан фаровонлик сари” — шунчаки шиор эмас, балки бугунги Янги Ўзбекистоннинг стратегияси, халқаро имижи ва энг муҳими — ҳар бир фуқаро учун умид ва ҳаракат манбаи бўлиб қолмоқда.

Ҳилола ЮСУПОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри ва фаровонлик — миллий тараққиётнинг юраги