Профессионал спортчиларни тайёрлашда қўшма машғулотлар, семинарлар қаторида ҳудудлардаги вазиятни ўрганиш ва таклиф-хулосалар бериш, илғор тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Куни кеча Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев Самарқанд вилояти Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти билан танишиш асносида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан танишув, мураббий ва мутахассислар билан мулоқот жараёнида халқаро тажрибада амалга оширилган ишлар, спорт, ўқув, маънавият ва хўжалик ишлари борасидаги янгиликлар, эришилган ютуқлар юзасидан тушунча берилди.

Учрашув жараёнида маҳоратли спортчиларни танлаш, йўналтириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, устувор вазифалар бўйича мутахассисларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ватанимиз спорт шарафини улуғлаган ўнлаб чемпионлар, совриндорлар етишиб чиққан.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор тажрибалар - муваффақият кафолати