Икки нафар боксчимиз чорак финалда рингга кўтарилади
Токио 2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда.
Бугун Япониядаги машҳур “Кокугикан Арена”сида икки нафар боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг.) ва Элнур Абдураимов (-63 кг.) маҳоратларини синовдан ўтказди.
Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров Кабо-Верде вакили Варела Даниэл билан баҳсга киришди. Шубҳасиз, тажриба ва маҳорат бобида анча устун бўлган Зоиров баҳсни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди. Энди Шаҳобиддинга чорак финалда филиппинлик Карло Палам рақиблик қилади.
[gallery-3253]
Элнур Абдураимов эса тожикистонлик тажрибали боксчи Баҳодур Усмоновга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз ўтган баҳс якунида ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Энди Элнурга чорак финалда арманистонлик Ованес Бачков рақиблик қилади.
Боксчиларимизнинг навбатдаги чорак финал жанги 3 август куни ўтказилади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА