Икки боксчимиз финалда, яна иккиси бронза медалга сазовор бўлди
Мўғулистон пойтахтида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг 2 нафар вакили финалга йўл олди.
Жумладан, ярим финалда Азиза Зокирова ҳиндистонлик Ловлина Боргохаинни, Абдуллоҳ Мадаминов япониялик Шион Нишиямани енгди.
Шунингдек, ушбу босқичда Ойша Тоирова ҳамда Олтиной Сотимбоева бронза медаль билан тақдирланди.
Бугун яна 6 нафар ҳамюртимиз ярим финал жангини ўтказади:
-57 кг: Нигина Ўктамова - Жаисмине (Ҳиндистон),
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Акаш (Ҳиндистон),
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Локеш (Ҳиндистон),
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон),
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Минсеонг Ким (Жанубий Корея),
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Тоғамбай Сагиндик (Қозоғистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА