Сенат ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов жорий йил 3 январда Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинганини қайд этди. Қарорда асосий урғу жиноятларни жиловлашга кўмаклашувчи муҳим инфратузилмани шакллантиришга қаратилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул бўлган барча идораларга улкан вазифалар қўйилди ва асосий куч - воситалар айнан шу мақсад учун сафарбар этилди.

Ушбу қарор ижроси эса мутасадди ташкилотлар, айниқса Сенат томонидан алоҳида назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, Сенат бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ушбу қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ўрганишлар ўтказилди. Қонун ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Қурол тўғрисида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Хусусан, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида совуқ қуролни олиб юриш ҳуқуқбузарлигини бир йил давомида такроран содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 126-1-моддасининг тўртинчи – саккизинчи қисмларида назарда тутилган оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик судланганларга судланганлик ҳолати тугалланганидан ёки олиб ташланганлигидан ёхуд амнистия акти қўлланилганидан кейин ўн йил давомида рухсатнома бермасликка сабаб бўлади. Агар ҳуқуқбузарда ўқотар қурол мавжуд бўлса, ушбу ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари олиб қўйилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ичкиликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволанишга юбориш учун бир йил мобайнида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортиш эмас, балки бир йил давомида бир марта маъмурий жавобгарликка тортилганлик асос бўлиши белгиланмоқда.

Бунда, шахсни мажбурий даволанишга муҳтож деб топиш ваколатини олис ҳудудларда ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияларга ҳам бериш, шунингдек, наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссия тузиладиган олис ҳудудлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича жойларда профилактика инспекторларининг иши самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда профилактика инспекторларининг иши самарадорлиги оширилади