Ижтимоий "дафтар"ларда рўйхатда турадиган хонадонлар вакилларнинг армонга айланиши мумкин бўлган орзулари рўёбга чиқди. Сирдарё вилоятидаги эҳтиёжманд, шу билан бирга ибратли оилалар вакилларидан 100 нафарига давлатимиз томонидан берилган йўлланма асосида муборак кунларда Умра зиёратини амалга ошириш насиб этди.

— Президентимизнинг жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров кам таъминланган оилалар вакилларини Умрага юборишда давлат томонидан ёрдам берилишини таклиф қилган эди, — дейди вилоят бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Зокиров. — Давлатимиз раҳбари бу илтимосни қаноатлантирди. Ана шу ташаббус асосида туман ва шаҳарларидан 9-10 нафардан, жами 100 кишининг рўйхати шакллантирилди. Бунда зиёратга борувчиларнинг маҳаллада, эл ўртасида ҳурмат-эътибор қозонгани, муқаддас сафарга боришга моддий имконияти етарли эмаслиги ва бошқа жиҳатлар эътиборга олинди.

Эрта тонг билан сирдарёлик зиёратчиларнинг бир гуруҳи Умра амалларини адо этиб юртимизга қайтиб келди.

— Муқаддас масканларимизни зиёрат қилиш орзу-истаги қалбимнинг туб-тубида бор эди,  – дейди Сирдарё туманидаги "Илғор" маҳалласида яшовчи Жумагул Аширбекова. — Ҳукуматимиздан, Президентимиздан бир умр миннатдорман. Ушалмас орзуларим ушалиб Каъбатуллоҳни зиёрат этиш насиб этди.  

Гулистон тумани "Ишонч" маҳалласида яшовчи Мақсуда Пирматова, Сардоба туманилик Тожимирза Ўриновларнинг ҳам ҳукуматимиз кўмагида Умра сафарига бориб келган барча юртдошларимиз қаторида қувончлари, таассуротлари чексиз. Сафардан қайтган воҳадошларимизни туман ҳокимлари бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари ўз ҳудудларида кутиб олдилар.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат кўмагида Умра зиёратига борган сирдарёлик зиёратчилар юртимизга қайтиб келди