Хотин-қизларга оилавий қадриятлар хусусида тушунча берилдим
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оиламиз – келажагимиз”ойлиги доирасида “Аёл – қадриятларимиз давомчиси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни улуғлаш ҳамда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Султонова, Учтепа тумани ҳокими ўринбосари М.Арипова, ЎзДЖТУ ўқитувчи ва талабалари ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда тумандаги хотин-қизлар иштирок этди.


Тадбир давомида оиладаги соғлом муҳит фарзандлар тарбияси ва келажакка ижобий таъсир кўрсатиши, эр-хотин ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда никоҳ шартномаси ва оилавий ҳуқуқларни билиш каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА